• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Рўзага оид фатволар

  • Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2024 й.
  • Ҳажми: 207 бет.
Нархи: 6000 Cўм

Қисқача тавсифи

«Рўзага оид фатволар» китобининг электрон нашри. Динимизда ҳар бир ибодатнинг, жумладан, рўзанинг ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлиши учун уни шариатга мувофиқ ҳолда тутиш талаб этилади. Агар бирор солиҳ амал шариатга мувофиқ адо этилмаса, мақбул бўлмайди. Хусусан, рўза ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари ва фиқҳий масалалари бор бўлиб, рўза тутаётган киши шуларга риоя қилмаса, унинг кун давомида еб-ичишдан ўзини тийиб юриши очлик ва чанқоқликдан бошқа нарса бўлмай қолади. Шунинг учун мусулмон киши Ислом шариатига оид билимларини ошириб, унинг кўрсатмаларига мувофиқ амал қилиши лозим бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари рўзага оид аҳкомларини содда ва халқчил тарзда ёритиш мақсадида ушбу китобни нашрга тайёрладилар. Китобдаги ҳар бир маълумот ҳанафий мазҳабидаги мўътабар фиқҳий манбалар ва фатво китоблар асосида берилган. Шунингдек, ҳар йили Рамазон ойи келиши билан Сиз азиз юртдошларимиздан Фатво марказига рўзага оид кўплаб саволлар келиб тушади. Ушбу саволлар муҳимлиги ва кўпчилик томонидан такрор-такрор сўралиши сабабли уларга берилган батафсил жавоблар ҳам илова қилинди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Кириш
  • Рамазон ойининг фазилатлари
  • Рўзага оид фатволар
  • Рўзанинг таърифи, турлари, сабаби ва вақти
  • Субҳи содиқ вақти
  • Рўзанинг шартлари
  • Янги ойни кўришга оид масалалар
  • Рўзада макруҳ ишлар
  • Нафл рўза тутишга тарғиб қилинган кун ва ойлар
  • Рўзани очувчи омиллар
  • Қазо ва каффоратни вожиб қилувчи ишлар
  • Рамазон ойида рўза тутмасликка сабаб бўлувчи омиллар
  • Назр рўзага оид аҳкомлар
  • Эътикоф ўтириш ва унга оид масалалар
  • Эътикофнинг манфаат ва самаралари
  • Эътикофни бузувчи амаллар
  • Рўзага оид энг кўп сўраладиган саволлар
  • Шак кунида рўза тутиш
  • Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолиш
  • Рўзага саҳарликдан аввал ният қилинадими ёки кейин?
  • Саҳарликни кечиктириш мумкинми?
  • Саҳарликка вақт оз қолган бўлса, биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?
  • Таҳоратсиз ҳолда оғизни ёпиш
  • Қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши
  • Ҳомиладор ёки эмизикли аёлнинг рўза тутиши
  • Рамазонда узрли аёлнинг ҳолати
  • Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
  • Намоз ўқимаган кишининг рўза тутиши
  • Рамазонда қандай зикрлар кўпроқ айтиш керак?
  • Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми
  • Рўзадор одамнинг ғарғара қилиши
  • Рўзадор киши қуёшдан сақловчи воситаларни ишлатиши
  • Рамазонда туғилган болага Рўзивой деб исм қўйиш
  • Ифторлик вақтида оғиз очиш дуосини ўқимаслик
  • Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
  • Олов теккан нарса билан оғиз очиш
  • Қайнатилган сув билан оғиз очиш
  • Рамазонда тухум ейиш
  • Рамазон қўшиғини айтиш
  • Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
  • Рўзадор кишининг уйқуда эҳтилом бўлиши
  • Рўзадор кундузи ювиниши
  • Рўзани бузувчи омиллар
  • Рўзадорнинг тиш пастасидан фойдаланиши
  • Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса нима бўлади?
  • Бурунга спрей дорисини сепиш
  • Рўзадорнинг қайт қилиши
  • Рўзадор кишининг тамагирлик қилиши
  • Рўзадор ҳолда зонт ютиш
  • Рўзадор кишининг оғзига қор ёки ёмғир кириши
  • Рўзадор таҳоратда бурнини чаймаслиги
  • Қазо рўзани ҳам бузиб қўйса икки кун рўза тутиб бериши вожиб бўладими?
  • Рўзадор одам қон анализ топшириши
  • Қурилиш бўёқларининг ҳиди рўзани очадими?
  • Камқон киши рўза тутиши
  • Рўзадорга ифтор қилиб берилса, рўзадор савобича ажрга эришиладими?
  • Билмасдан ўн минут аввал рўзани очиб қўйиш
  • Рўза тутган одам кун бўйи ухлаши мумкинми?
  • Линза қўйиш билан рўза очиладими?
  • Бурунга дори томизганда рўза очиладими?
  • Рўзадор томоғига аэрозоль сепиши
  • Рўзадор тишига оғриқ қолдирадиган дори қўйиши
  • Ушбу ҳолатда рўза тутадими?
  • Рўза тутган пайтда таом тузини татиш
  • Рўзадор «қорним очиб кетди» дейиши гуноҳми?
  • Рўзадор одам чарчаб, рўзасини очиб юбориши
  • Рўзадор киши овқат қолдиғини ютиб юбориши
  • Қизларни бахти очилади деб, рўзасини очтириш
  • Милки қонаб, сўлакни ютиш
  • Ярага дори суртиш рўзани очадими?
  • Рўзадор оғзини самолётда очадими ёки манзилидами?
  • Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
  • Фидя миқдори қанчани ташкил этади?
  • Фидяни ўз оиласига бериш жоизми?
  • Фитр садақаси қандай адо қилинади?
  • Ухлаб қолган киши сув ичиб оғзини ёпиши
  • Рўза тутган киши таҳлил учун қон топшириши
  • Ҳайит куни рўза тутиб, сўнг очиб юбориш керакми?
  • Рўзадор оғизни чайқаётиб бехосдан сувни ютиб юборса
  • Рўзадор ҳушидан кетса рўзаси очиладими?
  • Нафл рўзани саҳарликка турмасдан тутиш ҳам мумкинми?
  • Ҳомиладор аёллар нафл рўза тутса бўладими?
  • Эр хотинини рўзадан ман қилиши мумкинми?
  • Тиш олдирса рўза очиладими?
  • 60 кунлик каффорат рўзаси ҳайит кунига тўғри келса
  • Рўзадор таҳоратда оғиз чайиши мумкинми?
  • Рўза ва намозларнинг қазосини ҳисоблаш
  • Рамазон рўзасининг ҳукми
  • Кимлар рўза тутмаслиги мумкин?
  • Эмлаш рўзани бузадими?
  • Бола эмизиш рўзани бузадими?
  • Рўза тутганда бассейнга борса бўладими?
  • Қутб минтақаларида яшайдиганларнинг рўзаси
  • Каффорат рўзасини бузиб қўйса
  • Рамазон рўзасининг қазолари
  • Саҳарлик вақтини қандай аниқласам бўлади?
  • Рўзани неча ёшдан тутиш керак?
  • Қазо рўза тутиш учун эрдан рухсат сўраш керакми?
  • 8 йиллик қазо рўза тутиш
  • Ота-онамнинг намоз ва рўзалари қазосини мен адо этсам бўладими?
  • Ифторликни шом вақтидан 10 дақиқа олдин қилиш тўғрими?
  • Укол олиш рўзани бузадими?
  • Қайси кунлари рўза тутса бўлади?
  • Бир ой рўза тутишни назр қилиб тута олмаса
  • Тутмаган рўзаларимни қандай адо этай?
  • Рўза тутишга иккиланиб қолдим
  • Мусофирнинг рўзаси
  • Рамазон ойида касаллик хуруж қилиб қолса
  • Оғизни пойтахт вақти билан очиш керакми?
  • Рўзанинг қазосини Рамазондан олдин тутиш
  • Каффорат вожиб бўладими?
  • Рамазон рўзасини бир неча марта қасддан очиб қўйиш
  • Жароҳатга дори қўйсам рўзам очилмайдими?
  • Оғиз очиш ва ёпишдаги дуолар
  • Бурун қонаса рўза бузиладими?
  • Ўзганинг ўрнига рўза тутса бўладими?
  • «Рўза аслида бир кун»ми?
  • Саҳарлик дуосини ўқигандан сўнг ҳали вақт бўлса, еб-ичиш мумкинми?
  • Ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?
  • Рўзадор киши атир сепса бўладими?
  • Рўзанинг қазосини тутиб беришлари керакми?
  • Исириқ тутатсак, рўзага зарар етмайдими?
  • Қайси кунларда рўза тутиб бўлмайди?
  • Рўзадор киши сақич чайнаши
  • Ҳайитдан бир кун аввал рўзадорларни чақириб ифторлик қилиш мумкинми?
  • Қай бирида савоб кўпроқ
  • Арафа куни жума кунига тўғри келса, унда рўза тутиш мумкинми?
  • Аллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса
  • Рўзанинг фидяси ҳақида
  • Рўзанинг каффорати
  • Шавволнинг олти кунлик рўзаси
  • Шаввол ойи рўзасининг қазоси борми?
  • Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг рўзасини тутсам бўладими?
  • Шаввол рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса
  • Шавволдаги олти кунлик рўза Рамазон қазосидан ўтадими?
  • Шаъбондаги нафл рўзанинг оғиз очиш ва ёпиш вақтлари, дуолари
  • Ҳожиларнинг арафа куни рўза тутиши
  • Фойдаланилган адабиётлар
  • Китоб маълумотлари