• +99871-2175999 (09:00-18:00)

Паролни эсдан чиқардингизми?

«Тафсири Ҳилол» электрон дастури

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти барча юртдошларимиз сиз азизларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастурини тақдим этади.


Китоб: Раббоний нидолар. 1-китоб

  • Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
  • Тури: Электрон китоб
  • Нашр санаси: 2023 й.
  • Ҳажми: 312 бет.
Нархи: Бепул

Қисқача тавсифи

"Раббоний нидолар. 1-китоб"ининг электрон нашри. Ҳадиси қудсийлар Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи иккинчи манба суннат туркумига киради. Уларнинг сони набавий ҳадисларга қараганда анча кам бўлиб, ҳадис китобларида тарқоқ ҳолда келган. Қўлингиздаги ушбу китобда уларни бир жойга жамланиб, мўътабар манбалар асосида шарҳланди. Араб тилида ҳам қудсий ҳадислар шарҳ қилинган китоблар деярли учрамайди. Ўзбек тилида ушбу иш илк маротаба амалга оширилмоқда десак, муболаға қилмаган бўламиз. Ҳадиси қудсийларда фиқҳий ҳукмлар жуда кам учрайди. Асосан, иймон, ихлос, убудият, илм, баъзи сураларнинг фазилатлари, зоҳидлик, зикрлар, дуо, истиғфор, гўзал одоблар, ёмон ахлоқлар, охирзамон умматининг фазилати, инсониятнинг яратилиши, мўъжизалар, ўлим, қайта тирилиш, тарози, ҳавзи кавсар, шафоат, жаннат ва дўзах каби мавзуларда сўз юритилган. Ҳадиси қудсийларни ўрганиш ва халқимизга етказиш инсоний фазилатлар ва одоб-ахлоқ меъёрларига футур етаётган бир пайтда ҳар жиҳатдан долзарбдир. Китоб имом-хатиблар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 4 сентябрдаги 03-07/7026-сонли ва 2023 йил 11 сентябрдаги 03-07/7146-сонли хулосалари асосида нашрга тайёрланди.

Китобни ўқиш ёки эшитиш учун дастур:


Китобнинг мундарижаси

  • Муқаддима
  • Ҳадиси қудсийга кириш
  • Китобда амалга оширилган ишлар
  • Жамловчи ҳадиси қудсий
  • Эй одам боласи
  • Зикр ва хавфнинг фазилатлари
  • Тавбанинг фазилати
  • Дуонинг фазилати
  • Каффарот ва даражотлар ҳақида
  • Фаришталарга мақталган амал
  • Илмнинг фазилати
  • Зуҳо намози фазилати
  • Сабрнинг фазилати
  • Мусибатга сабр қилганнинг мукофоти жаннатдир
  • Бандам учун жаннатда ҳамд уйини қуринглар
  • Жаннат аҳлининг ярми бўлган уммат
  • Жаннатда нималар тайёрлаб қўйилган?
  • «Лаа илаҳа иллаллоҳ»нинг фазилати
  • Аллоҳ таолодан қўрқиш фазилати
  • Иккиюзламачи холис бўлолмас
  • Фотиҳа сурасининг фазилати
  • Ихлос - халос
  • Иймоннинг фазилати
  • Ибодатда тавҳид
  • Кибриёлик Аллоҳга хос
  • Кечанинг фазилати
  • Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса
  • Аллоҳ тоқат етмайдиган ишларга буюрмас
  • Яхшилик ёки ёмонликни кўнгилга тугиш масаласи
  • Ҳатто чумолига ҳам озор берманг
  • Қиёматда биринчи сўраладиган неъмат
  • Фойдаланилган адабиётлар